
Банкка пул қўймасдан банк счёт тайёрлаш сирлари
Кириш сўзи «Визамни янгилаш учун мендан банк счётда кўрсатилган пул оила аъзоларимдан келганлиги ҳақида исбот бўлувчи ҳужжат талаб қилинди. Лекин мен Кореянинг ўзида танишларимдан қарз олиб 1 кунлик банк счёт тайёрлаган эдим. Энди қандай қилиб исбот кўрсатсам бўлади?» — бу D-2 виза янгилашда доим такрорланиб турадиган муаммоли вазиятлардан бири. Бу мақолада касални даволаш эмас, унинг олдини олиш ҳақида гаплашамиз. Яъни юқоридаги вазиятга тушмаслик учун ҳозирдан бошлаб қандай тайёргарлик кўришингиз мумкинлиги ҳақида. Қандай қилиб банк счёт ёки спонсор масаласида ортиқча савол қолдирмаслик мумкин? Нега 1 кунлик банк счёт тайёрлашнинг ўзи ечим эмас? Банк счёт сўралмаслиги учун нималар қилиш керак? Пост охиригача шу саволларнинг барчасига жавоб топасиз. D-2 визада бўлсангиз ва харажатлар учун қонуний киримингиз бўлмаса, демак бу тавсиялар сиз учун фойдали. ...


